Farg'ona viloyati


saylov komissiyasi

enruuz

XALQ DEPUTATLARI FARG’ONA VILOYAT KENGASHIGA SAYLOV O’TKAZUVCHI VILOYAT SAYLOV KOMISSIYASI QARORI

 Farg’ona shahri

 

 

27-сон                                                                 2020 йил “ 7 ” январь

 

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА

30-ХОНОБОД САЙЛОВ ОКРУГИДАН ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШ НАТИЖАСИДА САЙЛАНГАН ДЕПУТАТНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига депутатлар сайловини ўтказувчи 30-Хонобод округ сайлов комиссиясининг 2020 йил

5 январь куни сайлов округида ўтказилган такрорий овоз бериш натижаси тўғрисидаги баённомаси ва қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 59, 96, 97-моддаларига мувофиқ вилоят сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига 30-Хонобод сайлов округидан такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
  2. Ушбу қарор Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталарида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят сайлов комиссияси котиби Э.Мадаминов зиммасига юклатилсин.

 

 

Вилоят сайлов

комиссияси раиси                                                     Э. Нуралиев

 

 

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи Фарғона вилоят сайлов комиссиясининг 2020 йил “7” январдаги

27-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига 30-Хонобод сайлов округидан
2020 йил 5 январда бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижасида
сайланган депутат

 

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили

Партияга мансублиги

Эгаллаб турган лавозими

Доимий яшаш жойи

Номзод кўрсатган сиёсий партиянинг номи

Эргашев
Хасанбой Холмуроджонович

1982

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал – демократик партияси аъзоси

“Агробанк” АТБ Ёзёвон филиали бошқарувчиси ўринбосари-Бек офис бошлиғи

Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал – демократик партияси

 

Muallif Saylov 2019

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*