Farg'ona viloyati


saylov komissiyasi

enruuz

Фарғона шаҳар сайлов комиссиясининг БАЁНОТИ

Ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлигига 25-Марғилон сайлов округидан рўйхатга олинган Экологик партияси вакилининг хатти-ҳаракатлари юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда.

Экологик партия Фарғона шаҳар кенгаши томонидан халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлигига 25-Марғилон сайлов округидан М.А.нинг номзодини рўйхатга олиш сўралган.

Фарғона шаҳар сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 40-моддасига асосан 2019 йил 16 ноябрдаги 16-сон қарори билан фуқаро М.А. депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинган.

Номзоднинг жорий йил 23 ноябрда номзодликдан воз кечиш ҳақидаги аризаси ҳамда Экологик партия Фарғона шаҳар кенгашининг 25 ноябрдаги 3/2-сон қарори қаноатлантирилиб, шаҳар сайлов комиссияси Сайлов кодексининг 42-моддасига мувофиқ 25 ноябрдаги 17-сон қарори билан М.А. номзодлар рўйхатидан чиқарилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда номзодликка рўйхатга олиш ҳақидаги ҳокимликнинг аралашуви тўғрисидаги ҳар хил гап-сўзларни мутлақо асоссиз деб ҳисоблаймиз. Шаҳар кенгашига номзод кўрсатиш, уни рўйхатга олиш ва чиқариш сиёсий партиялар ва сайлов комиссиясининг мутлақ ваколатидир.

Muallif Saylov 2019

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*