Farg'ona viloyati


saylov komissiyasi

enruuz

МДҲ кузатувчиси Фарғона вилоятидаги сайлов жараёни билан танишди

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг (МДҲ) ижроия қўмитаси узоқ муддатли кузатувчилар миссияси аъзоси Евгений Козак Фарғона вилоятида сайловларга тайёргарлик билан танишди.
 
“Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтаётган сайловларга вилоятда ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Ҳозирда вилоятда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 17 та, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича 60 та, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 567 та округ сайлов комиссияси ҳамда 1 минг 51 та сайлов участкалари ташкил этилган. Уларнинг фаолият юритиши учун барча шароитларга эга замонавий бинолардан жой ажратилган.
 
Халқаро кузатувчи Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 111-Фарғона сайлов округи, Фарғона шаҳридаги 710, 673 ҳамда Фарғона туманидаги 784-сайлов участкаси фаолияти билан танишди.
 
– Миссиямиз давомида сайловни ўтказишга масъул бўлган округ ва участка комиссияси аъзолари билан суҳбатлашяпмиз, – дейди Евгений Козак. – Нафақат Тошкент шаҳри балки, барча шаҳар ва туманлардаги сайлов участкаларини кўздан кечиришни мақсад қилганмиз. Шуни айтишим мумкинки, сайлов участкаларида аъло даражада тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Барча участкалар сайловга тайёр ҳолатда. 2016 йилда ҳам Ўзбекистондаги сайловда иштирок этганман. Бу йилги сайловларни янги қабул қилинган Сайлов Кодекси асосида ташкил этилаётгани ҳам Ўзбекистонда сайлов тизимининг очиқ, ошкора ва демократик тамойилларга тўла мос келишига хизмат қилади.
 
photo5420082246485912916.jpg
 
Халқаро кузатувчи округ ва участка сайлов комиссияларининг таркиби, фаолияти, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тадбирлари, уларга қонунчилик талаблари асосида тенг шароитлар яратиб бериш масалалари ҳамда сайлов жараёнини бошқаришда ахборот тизими, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати билан қизиқди. Кузатувчига вилоятда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Muallif Saylov 2019

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*