Farg'ona viloyati


saylov komissiyasi

enruuz

ЕХҲТ кузатувчилари Фарғонада

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида парламент сайловларини кузатиш бўйича миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари Александр Фолкс ва Гунн Беньяминсен Фарғонага келди.

Халқаро кузатувчилар 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатади. Шу мақсадда меҳмонлар дастлаб 101-Данғара округ сайлов комиссиясида бўлиб, сайловга тайёргарликнинг бориши билан яқиндан танишган.

Бундан ташқари, сайловолди ташвиқотининг олиб борилиши, бунда сиёсий партиялар ва номзодларга яратиб берилган шароит ҳамда имкониятлар билан қизиқди. Округ сайлов комиссияси раиси Баҳром Мирҳамидов кузатувчиларга бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берган.

Muallif Saylov 2019

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*